64 ko'rilgan

​​Фарзанд ота-онанинг розилигини олиш учун қуйидаги амалларни бажариши тавсия этилади.

✨Аввало, барча ишларда ота-онадан маслаҳат олиш;

✨Ота-онанинг насиҳатларини жону дили билан қабул қилиш;

✨Гаплашганда мулойим, ёқимли сўзлар билан муомала қилиш;

✨Бирор хизмат буюрсалар, “лаббай”, деб уни бажариш;

✨Ўзига хуш кўрган нарсаларни уларга ҳам раво кўриш;

✨Уларнинг олдида баланд овозда гапирмаслик;

✨Уларга “уф” ёки “уҳ” демаслик;

✨Ота-онадан олдин таомга қўл узатмаслик;

✨Ота-она кириб келганда ўрнидан туриш ва улардан олдин ўтирмаслик;

✨Ота-она ҳузурида оёқларини чўзмаслик, ёнбошламаслик;

✨Улардан юқорида ўтирмаслик;

✨Ота-она дам олаётганда уларни безовта қилмаслик, олдиларига рухсатсиз кирмаслик;

✨Ота-онанинг кўнгилларини топиб, розилигини олиш;

✨Ота-онанинг озиқ-овқати, кийим-кечаги ва соғлиғидан ўз вақтида хабар олиш;

✨Дуо қилганда ота-онасининг ҳақларига алоҳида дуо қилиш.

Bu mavzu Oila va turmush bo'limida 03 Dek, 23 da maqola yozgan. | 64 ko'rilgan